Андижонда тун ярмида пичоқбозлик содир бўлди

1 дақиқа ўқиш542
Андижонда тун ярмида пичоқбозлик содир бўлди

Андижон вилоятида тунги пайтда содир бўлган қонли ҳодиса жамоатчиликни ларзага солди. Марҳамат туманида 26 ёшли эркак икки нафар фуқарога пичоқ билан ҳужум қилди, натижада бир киши ҳаётдан кўз юмди.

Маълум қилинишича, воқеа 16 декабрь куни соат 01:30 атрофида “Қовунчи” маҳалласи ҳудудида юз берган. Спиртли ичимлик истеъмол қилган Х.Қ. исмли шахс ўзига нотаниш бўлган 30 ёшли С.М. ва Б.М. билан жанжаллашиб қолган.

Жанжал кескин тус олгач, гумонланувчи ўзининг Damas автомашинасида бўлган хўжалик пичоғи билан С.М.нинг кўкрак қисмига зарба берган. Оқибатда фуқаро олган оғир тан жароҳати сабаб вафот этган.

Шундан сўнг Х.Қ. иккинчи фуқаро — Б.М.га ҳам пичоқ билан ҳужум қилган. У қорин соҳасига икки марта зарба беришга улгурган, бироқ атрофдагиларнинг аралашуви туфайли жиноятни охирига етказа олмаган.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан қасддан одам ўлдириш ва қотилликка суиқасд моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, у қонун доирасида қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қисқаси, бир лаҳзалик жаҳл ва мастлик — бир инсон ҳаёти, бошқаси учун эса умрбод пушаймон. 

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?