Андижонда гулли Onix ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди (видео)

Андижонда содир бўлган ноодатий ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Гулли нақшлар билан қоплангандек кўриниб қолган Onix автомобили кўплаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди.
Маълум бўлишича, кучли ёмғир вақтида автомобилни намдан асраш мақсадида унинг устига аввал гулли кўрпа ёпилган, сўнг эса устидан махсус автомобил тенти тортилган.
Ёмғир тиниб, машина дарҳол очилмагани сабаб ичкарида намлик димланиб қолган. Оқибатда кўрпадаги бўёқ автомобилнинг оқ лак қопламасига ўтиб, кузовда гулли излар пайдо бўлган.
Мазкур ҳолат акс этган видео интернетда тез тарқалиб, минглаб томошаларни йиғмоқда. Фойдаланувчиларнинг айримлари вазиятни ҳазиломуз тарзда изоҳлаётган бўлса, бошқалар бундай усул автомобил бўёғига зарар етказиши мумкинлигини таъкидламоқда.






























Изоҳлар 0
…