Қашқадарёда она ва қиз ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди

1 дақиқа ўқиш484
Қашқадарёда она ва қиз ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида она ва вояга етмаган қизи ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланган. Ҳодиса бўйича суд ҳужжатлари ўрганилди.

Маълум бўлишича, воқеа 2026 йил 29 апрель куни Касби туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Аёл вояга етмаган қизининг телефонда бегона йигитлар билан гаплашганини кўриб, унинг телефонини олиб қўйган.

Қизи телефонини қайтаришни талаб қилганидан сўнг, улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг қиз ошхона пичоғини олиб, онасини қўрқитиш мақсадида ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган.

Она қизининг қўлидаги пичоқни олиб қўйишга уринган вақтда кутилмаганда унинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказилган.

Судда аёл ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Қизи эса онасига нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.

Суд аёлни Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айбдор деб топиб, унга уч йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?