Актёр Бурак Озчивит ва актриса Фахрия Эвженнинг тўйи жорий йилда бўлиб ўтади.
Турк актёри Бурак Озчивит ҳамкасби Фахрия Эвженга турмуш қуришни таклиф қилди. Актёрлар уч йиллик ишқий муносабатлардан сўнг оила қуришга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар қилади Qalampir.uz.
“Муҳташам юз йил” телесериалида Балибей ролини ижро этган маҳоратли актёр ҳамда Фахрия Эвженнинг тўйи 2017 йилнинг ўрталарида бўлиб ўтиши айтилмоқда.
Яқинда Бурак Қувайт ОАВларига никоҳ тўйи юзасидан берган интервьюсида Фахрияга бўлган муносабатлари ҳақида сўз очди.
“Турк эркаклари кўп гапиришни ёқтиришмайди. Мен ҳам мустасно эмасман. Фахрияга бўлган севгимни сўз билан эмас, амалларим билан билдираман. Муҳаббат биринчи навбатда биз қиладиган амаллардир...”
Журналистнинг “Фахрияга таом тайёрлаб берасизми?”, деган саволига актёр “Мен Фахрия учун таом тайёрламаганман, овқат қилишни билмайман. Отам жуда пазанда. Бироқ, агар у таом тайёрлаб беришимни истаса, мен унга егулик пишириб бериш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан”, деб жавоб қайтарди.
Маълумот учун, айни вақтда Бурак Озчивит 32 ёшда, Фахрия Эвжен эса 30 ёшда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди