Россияга ишлаш учун кирган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- 2026 йилнинг биринчи ярмида 1 миллион 178 минг 609 нафар Ўзбекистон фуқароси ишлаш мақсадида Россияга кирган.
- Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон хорижий давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
- Мазкур рақамлар алоҳида шахслар сонини эмас, балки ишлаш мақсади кўрсатилган киришларни акс эттиради.
2026 йилнинг биринчи ярмида 1,1 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлаш мақсадида кирган. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон бошқа давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда 26 октябрь куни ТАСС Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, январь–июнь ойларида 1 миллион 178 минг 609 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлаш мақсадида кирган. Бироқ бу рақам алоҳида шахслар сонини эмас, ишлаш мақсади кўрсатилган киришларни акс эттиради.
Рейтингда иккинчи ўринни Тожикистон эгаллади. Ушбу давлат фуқаролари 494 минг 518 марта ишлаш мақсадида Россияга кирган. Қирғизистон 289 минг 61 та кириш билан учинчи ўриндан жой олган.
Шунингдек, Қозоғистон фуқаролари 122 минг 654, Хитой фуқаролари 89 минг 656, Арманистон фуқаролари 88 минг 629, Озарбайжон фуқаролари 62 минг 440, Ҳиндистон фуқаролари 27 минг 419, Туркманистон фуқаролари 13 минг 428 ва Туркия фуқаролари 8 минг 360 марта Россияга ишлаш мақсадида кирган.
Маълумотларга кўра, Россияда ишлаш тартиби фуқароликка қараб фарқ қилади. Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбайжон фуқаролари ишлаш учун патент олиши керак. Қирғизистон, Қозоғистон ва Арманистон фуқаролари Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида патент олишдан озод этилган. Хитой, Ҳиндистон, Туркманистон ва Туркия фуқаролари эса, одатда, иш визаси ва ишлашга рухсатнома олиши талаб этилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларининг Россияга ишлаш мақсадида киришлари 2025 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 13,2 фоизга камайган. Шунга қарамай, Ўзбекистон ушбу кўрсаткич бўйича етакчиликни сақлаб қолган.






























Изоҳлар 0
…