“Танишларим орқали ишга жойлаштираман” деган фирибгар ушланди

“Танишларим орқали ишга жойлаштираман” деган фирибгар ушланди

Бухоро вилоятида фуқарони ишга жойлаштиришни ваъда қилиб пул олган шахс қўлга олинди.

Маълум қилинишича, фуқаро А.А. ўзини юқори лавозимларда ишловчи танишлари бор деб таништириб, бир фуқарони Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

У шунингдек, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишга ёрдам беришини айтиб, бунинг эвазига 3 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи сўралган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ моддалар асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар