Саида Мирзиёева Президент администрациясининг “ходим” мушукларини кўрсатди (видео)

1 дақиқа ўқиш806
Саида Мирзиёева Президент администрациясининг “ходим” мушукларини кўрсатди (видео)

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатга қарши курашиш муҳимлигини таъкидлади. У 28 июндан бошлаб ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жавобгарлик кучайтирилганини эслатди.

Янги тартибга кўра, бундай ҳолатлар учун маъмурий жарималар миқдори оширилган. Айрим ҳолатларда эса қоидабузарларга 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланиши мумкин.

Саида Мирзиёева зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат жамият хавфсизлиги ва инсоний қадриятларни мустаҳкамлашда муҳим эканини қайд этди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир тирик мавжудотнинг қадри бор.

Шунингдек, у болаларни кичик ёшидан ҳайвонлар ва атрофдагиларга меҳр-шафқат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш зарурлигини айтди. Бу борада ота-оналарнинг масъулияти катта эканини ҳам алоҳида таъкидлади.

Видеода эса Саида Мирзиёева Президент Администрациясининг “ходимлари” дея ҳазил билан атаган Ялпиз ва Дархон исмли мушукларни ҳам кўрсатди. Мазкур лавҳа ҳайвонларга меҳр билан муносабатда бўлиш ҳақидаги фикрларга ўзига хос илиқ кайфият қўшган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?