Наманган бозорида белкураклар билан жанжаллашган 6 киши ушланди (видео)

Жамият1 дақиқа ўқиш118
Наманган бозорида белкураклар билан жанжаллашган 6 киши ушланди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин туманидаги “Ҳаққулобод деҳқон бозори” олдида юз берган жанжал акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, воқеа 30 июль куни соат 15:30 атрофида содир бўлган. Унда 6 нафар эркак ўртасида жанжал келиб чиқиб, улар бир-бирига қўл ва белкурак билан зарба берган. Оқибатда иштирокчиларнинг айримлари турли даражада тан жароҳатлари олган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган текширувлар давомида жанжалда қатнашган барча шахсларнинг кимлиги аниқланган. Жароҳат олган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар суд-тиббий экспертизасидан ўтказиш учун юборилган.

1 август куни мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларнинг барчаси қўлга олинган. Ҳозирда воқеанинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқа тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса юзасидан якуний хулосалар тергов натижаларига кўра берилишини маълум қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?