Беҳруз Каримов трансфери бўйича «Лугано» спорт директори баёнот берди

2 дақиқа ўқиш235
Беҳруз Каримов трансфери бўйича «Лугано» спорт директори баёнот берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 19 ёшли ҳимоячи Беҳруз Каримов Швейсариянинг «Лугано» клуби билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган 5 йиллик шартнома имзолади.
  • У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Колумбия ва Португалияга қарши Жаҳон чемпионати баҳсларида асосий таркибда майдонга тушган.
  • «Лугано» спорт директори Себастян Пелсер трансфер клубнинг ёш истеъдодларни ривожлантириш йўналишини тасдиқлашини таъкидлади.

Шимолий Америкада (АҚШ, Мексика ва Канада) бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ишончли ва мазмунли ўйин кўрсатган ёш ҳимоячи Беҳруз Каримов фаолиятини Европада давом эттирадиган бўлди. 19 ёшли иқтидор соҳиби Швейцариянинг номдор «Лугано» клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади.

Ўтган мавсумда Швейцария чемпионатини кучли учликда (3-ўрин) якунлаган «Лугано» клуби ўзбекистонлик умидли футболчини ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

ЖЧ-2026 кашфиёти ва Каннаваронинг ишончи

Беҳруз Каримовнинг миллий терма жамоадаги дебюти Мундиал бошланишига атиги икки ярим ой қолганида юз берган эди. 2006 йилги Жаҳон чемпиони, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро ёш ҳимоячини Габонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга туширди ва унга юқори ишонч билдирди.

Жаҳон чемпионати баҳсларида эса Каримов Колумбия ва Португалиядек дунё грандларига қарши ўйинларда асосий таркибда майдонга тушиб, деярли тўлиқ ҳаракат қилди. Гарчи ушбу беллашувларда вакилларимиз мағлубиятга учраган бўлса-да, 19 ёшли ҳимоячининг жанговар характери, майдонни кўра олиши ва кучли зарбаси халқаро скаутлар эътиборини тортди.

«Лугано» спорт директорининг самимий эътирофи

Европанинг бир нечта клублари диққат марказида бўлган Каримов якунда Швейцария клуби лойиҳасини танлади. «Лугано» спорт директори Себастьян Пельцер ўзбекистонлик ёш юлдузнинг трансфери ҳақида тўхталиб, шундай деди:

«Беҳрузнинг трансфери «Лугано» футбол клуби танлаган тўғри йўналишни тасдиқлайди. Клубимиз халқаро майдонда ёш истеъдодлар ўз фаолиятини янада ривожлантириши учун муносиб муҳит ва шароит яратиб берадиган маскан сифатида мавқеини мустаҳкамлашга интилади.

Беҳруз учун «Лугано» Европа футболидаги биринчи манзил ҳисобланади. Бу ерда у фаолиятидаги кейинги муҳим қадамни ташлаши мумкин. Қарорлар қабул қилишда биз учун молиявий жиҳатлар эмас, балки спортдаги истиқбол ва лойиҳанинг сифати устувор ҳисобланади», — деб таъкидлади Себастьян Пельцер.

«Сурхон»даги статистика ва 2031 йилгача шартнома

Термизнинг «Сурхон» жамоаси сафида шаклланган Беҳруз Каримов Ўзбекистон Суперлигасида 22 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги ишончли ҳаракатларидан ташқари рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол этишга ҳам эришган.

Ўнг қанотда ҳимоядан тортиб ҳужумгача бўлган бутун чизиқни (бутун флангни) ёпа оладиган 19 ёшли футболчи «Лугано» билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган 5 йиллик шартномага қўл қўйди.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?