Хабиб Нурмагомедовдан муҳим маслаҳат: «Шунчаки уни четга суринг!»

1 дақиқа ўқиш792
Хабиб Нурмагомедовдан муҳим маслаҳат: «Шунчаки уни четга суринг!»

UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони, машҳур спортчи Хабиб Нурмагомедов одамларни смартфон ва ижтимоий тармоқларга ҳаддан ташқари берилиб кетмасликка ҳамда вақтни реал ва фойдали ишларга сарфлашга чақирди.

Афсонавий спортчининг ушбу самимий мурожаати ижтимоий тармоқлардаги «khann_journey» аккаунтида эълон қилинган видеода билдириб ўтилди.

«Телефонни четга суриб, ўз ишингиз билан шуғулланинг»

Хабиб Нурмагомедов бугунги жамиятда рақамли тобелик ва вақтнинг беҳуда сарфланиши жиддий муаммога айланганини таъкидлаб ўтди:

«Мен одамларга телефонда камроқ вақт ўтказишни маслаҳат берган бўлардим. Назаримда, бугунги кунда кўпчилик унда жуда кўп вақт — кунига олти-етти соатлаб вақтини йўқотмоқда.

Ўйлайманки, шунчаки телефонни четга суриб, ўз ишларингиз билан шуғулланиш керак. Ҳаётда нима билан шуғулланишингиз керак бўлса, айнан ўша нарсага эътибор қаратинг», — деди Нурмагомедов.

Меъёрни билиш ва тартиб

Собиқ чемпион ижтимоий тармоқлардан бутунлай воз кечиш эмас, балки ундан фойдаланишда меъёр ва чеклов ўрнатиш муҳимлигини қўшимча қилди:

«Ижтимоий тармоқларда камроқ ўтиринг. Агар у ерда вақт ўтказмоқчи бўлсангиз, майли, ҳеч бўлмаганда бир соат ўтказинг, лекин кунига етти-саккиз соат эмас», — дея хулоса қилди у.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?