Бўстонлиқда каналга тушган болалардан бирининг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида рўй берган кўнгилсиз ҳодиса юзасидан қидирув ишлари давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, Бўзсув каналига тушиб кетган икки нафар боладан бирининг жасади сувдан олиб чиқилди.
Билдирилишича, бахтсиз ҳодиса 17 июнь куни туманнинг “Обод” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 2016 йилда туғилган К.Й. ҳамда 2018 йилда туғилган К.Б. исмли икки нафар вояга етмаган бола яшаш уйи яқинидан оқиб ўтувчи каналга эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.
Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан кенг кўламли қидирув-қутқарув ишлари бошланган.
Олиб борилган излаш тадбирлари натижасида 21 июнь куни ғаввос-қутқарувчилар сув тубидан болалардан бирининг жасадини аниқлаб, қирғоққа олиб чиққан.
Ҳозирда иккинчи болани топиш мақсадида қидирув ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда. Махсус хизматлар ҳодиса жойида фаолият олиб бормоқда.






























Изоҳлар 0
…