Ҳокимликдаги «танишлар» ва 100 млн сўмлик тузоқ: Косондаги ер фирибгарлиги

1 дақиқа ўқиш256
Ҳокимликдаги «танишлар» ва 100 млн сўмлик тузоқ: Косондаги ер фирибгарлиги

Қашқадарё вилоятида Косон тумани ҳокимлиги томонидан ижарага берилган деҳқон хўжалиги ерини «сотиш ва хусусийлаштириб бериш»ни ваъда қилган сохта «воситачи» ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ўзини атрофдагиларга «Жавоҳир» деб таништириб келган О. Наимов тумандоши И. Муродуллаевнинг ер сотиб олиш нияти борлигидан фойдаланиб, уни чув туширишга уринган.

«Ҳокимликдаги қариндош» ва сохта ваъдалар

Текширув тафсилотларига кўра, О. Наимов тумандошига Косон тумани ҳокимлиги томонидан 30 йил муддатга деҳқон хўжалиги юритиш учун ижарага ажратилган 6 гектар ер майдонини унинг номига хусусийлаштириб беришни таклиф қилган.

У ушбу ноқонуний битимни туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлимида ишловчи «қариндоши» орқали ҳал қилиб беришини айтиб, хизмати эвазига 100 миллион сўм талаб қилган.

Фирибгарлик схемаси: О. Наимов ерни расмийлаштиришга оид ҳеч қандай амалий ёки ҳуқуқий ҳужжат тақдим этмаган бўлса-да, фуқародан келишилган пулларни олдиндан беришни қатъий талаб қилиб келган.

Тезкор тадбир ва ашёвий далиллар

Фуқаронинг мурожаатига асосан Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан махсус тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида О. Наимов махсус кимёвий ишлов берилган 100 миллион сўм олаётган вақтида воқеа жойида ашёвий далиллар билан ушланди ва қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?