Андижонда қўшнисининг боласини калтаклаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

1 дақиқа ўқиш83
Андижонда қўшнисининг боласини калтаклаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоятида вояга етмаган болага нисбатан куч ишлатган эркакка қарши жиноят иши очилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эркак ўсмирлар ўртасидаги можарога аралашиб, улардан бирини ураётгани акс этган эди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 18 июнь куни Шаҳрихон туманида содир бўлган. Тахминан соат 15:30 ларда “Намозгоҳ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой каналида 2016 йилда туғилган икки нафар бола чўмилиш вақтида ўзаро жанжаллашиб қолган.

Шундан кейин болалардан бирининг отаси воқеага аралашиб, қўшнисининг фарзандига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳодиса гувоҳлар томонидан тасвирга олиниб, видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.

Маълум қилинишича, ички ишлар органларида олиб борилган суҳбат давомида эркак ўз қилмишидан афсусда эканини билдирган. У бу ҳаракати болага нафақат жисмоний, балки руҳий таъсир ҳам кўрсатиши мумкинлигини тан олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?