Андижонда 15 ёшли қизнинг жасади каналдан топилди

Андижонда 15 ёшли қизнинг жасади каналдан топилди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 15 ёшли қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Марҳамат тумани «Эрши» маҳалласида яшовчи, 2010 йилда туғилган М.Э. 2026 йил 30 июнь куни тахминан соат 02:30 ларда маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали устидаги автомобиль кўприги яқинида сувга тушиб кетган.

Тезкор қидирув ишлари давомида вояга етмаган қизнинг жасади 1 июль куни Жанубий Фарғона каналининг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида аниқланган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши белгиланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар