Тошкентда Malibu дарахтни уриб, қаҳвахонага кириб кетди

1 дақиқа ўқиш127
Тошкентда Malibu дарахтни уриб, қаҳвахонага кириб кетди

Тошкент шаҳрида юқори тезликда ҳаракатланган Malibu иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Кучли зарба оқибатида автомобиль аввал дарахтга, сўнгра йўл четидаги савдо шохобчасига бориб урилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳодиса жойидаги вайрона ҳолат ва жиддий шикастланган Malibu кўзга ташланади. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида уч нафар фуқаро жароҳат олган.

Гувоҳларнинг айтишича, автомобиль катта тезликда ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Натижада машина аввал дарахтга урилиб, сўнг тротуар орқали сирпаниб кетиб, қаҳвахона биносига келиб урилган.

Ҳодиса эрталаб соат 05:40 атрофида Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида содир бўлган. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, Malibu ҳайдовчиси юқори тезлик туфайли рул бошқарувини йўқотган ва автомобиль Caffelito Coffee дўконига келиб урилган.

Бахтли тасодиф туфайли ҳодиса эрта тонгда содир бўлгани учун тротуарда одамлар деярли бўлмаган. Акс ҳолда оқибатлар янада оғир бўлиши мумкин эди.

Айни вақтда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Расмийлар жабрланганлар сони ва ҳодисанинг барча тафсилотларига аниқлик киритишмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?