Бухорода ҳиндистонлик талаба курсдошини ноутбукда уриб ўлдирилганликда айбланмоқда

Бухорода ҳиндистонлик талаба курсдошини ноутбукда уриб ўлдирилганликда айбланмоқда

Бухорода ҳиндистонлик икки талаба ўртасида чиққан жанжал оқибатида 22 ёшли қиз ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, Бухоро давлат тиббиёт университетида ўқийдиган Саварияга унинг 23 ёшли курсдоши Садарул Анам ноутбук билан бош қисмига зарба берган.

Гумонланувчи ўша куннинг ўзида ушланган. Бош прокуратура матбуот хизмати вакили Ҳаёт Шамсуддинов ҳолат бўйича тергов ишлари давом этаётганини билдирган.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Савариянинг оиласига воқеа тўрт кун олдин юз бергани айтилган.

Марҳуманинг жасади Деҳлига олиб келинган. Уни кечгача Ҳарипадга етказиш режалаштирилган.

Қизнинг Қувайтда ишлайдиган отаси хабарни олгач, Ўзбекистонга келишга ҳаракат қилган. Аммо виза масаласи туфайли сафарни амалга ошира олмаган.

Оила аъзоларидан марҳуманинг амакиси жасадни Деҳлига олиб борган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар