Онлайн қимор деб Spark ўғирлаган йигит Тошкентда ушланди

Онлайн қимор деб Spark ўғирлаган йигит Тошкентда ушланди

Тошкент шаҳрида онлайн қимор ўйинларига пул топиш мақсадида ўзганинг автомашинасини олиб қочган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса Юнусобод туманида содир бўлган. Gumonlanuvchi автомойкада турган Spark русумли автомобилни эгасининг рухсатисиз ҳайдаб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда ЙҲХБ қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида автомобил Бектемир тумани ҳудудидан топилди ва гумонланувчи шахс ушланди.

Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу шахс автомойкада ишлаган бўлиб, автомобилни эҳтиёт қисмларга ажратиб сотиш ва тушган маблағни онлайн қимор ўйинларига сарфлашни режалаштирган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳамда процессуал ҳаракатлар давом этмоқда.

Пойтахт ЙҲХБ ҳайдовчиларга автотранспорт воситаларини қаровсиз қолдирмаслик, калитларни бегона шахсларга ишониб топширмаслик ва хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлигини яна бир бор эслатди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар