Тошкентда даҳшатли тўқнашув: Lacetti зарбадан иккига бўлиниб кетди

Тошкент шаҳридаги Юнусобод туманида юз берган оғир йўл-транспорт ҳодисасида Ласетти русумли автомобил кучли зарбадан деярли икки қисмга ажралиб кетди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ушбу воқеа 30 июн куни соат 05:10 атрофида Амир Temuр ва Боғишамол кўчалари кесишмасида Ласетти ҳамда Kia K5 автомобилларининг тўқнашуви натижасида содир бўлган.
Тошкент шаҳрида юз берган оғир йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчилар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокама қилинмоқда. Кучли тўқнашув оқибатида Lacetti русумли енгил автомобиль деярли икки қисмга ажралиб кетган.
Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 30 июнь куни соат 05:10 атрофида Юнусобод туманидаги Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti русумли автомобиль Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, ўнг томондан келаётган Kia K5 билан тўқнашган. Зарбанинг кучи шу қадар юқори бўлганки, Lacetti кузови икки қисмга ажралиб кетган.
Ҳозирча ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида расмий маълумот тақдим этилмаган.
Айни вақтда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар авариянинг аниқ сабаблари ва барча ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича текширувни давом эттирмоқда.
Масъуллар ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, чорраҳалардан ўтишда эҳтиёткорликни ошириш ҳамда белгиланган тезлик меъёрларига риоя қилишни сўрамоқда.






























Изоҳлар 0
…