Тошкентда Spark автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш83
Тошкентда Spark автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкент шаҳрида автомобил ювиш шохобчасидан ўзганинг Спарк автомашинасини эгасининг рухсатисиз олиб қочган шахс Бектемир туманида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.
  • Маълум бўлишича, гумонланувчи транспорт воситасини эҳтиёт қисмларга бўлиб сотишни ҳамда тушган пулни онлайн қиморга тикишни режалаштирган.

Фото: ЙҲХБ матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида автомобил ювиш шохобчасидан Spark машинасини эгасининг рухсатисиз олиб кетган шахс ушланди.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматига кўра, гумонланувчи машинани эҳтиёт қисмларга бўлиб сотиш ва тушган пулни онлайн қиморга тикишни режалаштирганини айтган.

Машина «мойка»дан олиб кетилган

Ҳодиса Юнусобод туманидаги автомобил ювиш шохобчасида содир бўлган.

Эркак Spark автомобилини эгасининг рухсатисиз олиб кетган. Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирув ишлари бошланган.

Spark Бектемир туманида топилди

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда ЙҲХБ қидирув бўлими ходимлари олиб борган тезкор суриштирувлар натижасида машина Бектемир туманида аниқланган.

Гумонланувчи ҳам шу ҳудудда қўлга олинган.

«Мақсадим қисмларга сотиш эди»

Ушланган шахс ўз ҳаракати сабабини онлайн қимор билан изоҳлаган.

«“Мойка”дан Spark’ни олиб кетиб қолдим. Бу ерга келганимга бир соатча бўлди. Мақсадим уни эҳтиёт қисмларга бўлиб сотиш эди. Онлайн қимор ўйнайман, пул тикиб ютаман деб ўйладим», — деган у.

Ҳозирча бу баёнот терговга қадар текширув доирасида ўрганилмоқда.

15 йилгача қамоқ жазоси бўлиши мумкин

Ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда терговга қадар текширув ва процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 267-моддасига кўра, транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғрилик ёки талончилик йўли билан олиб қочиш 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шу билан бирга, шахснинг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан исботланмагунча у айбсиз ҳисобланади.

Пойтахт ЙҲХБ ҳайдовчилардан машиналарини қаровсиз қолдирмаслик, калитларни бегона шахсларга бермаслик ва хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни сўради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?