Ўзбекистонда 70 ёшдан кейин ота бўлганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда 70 ёшдан кейин ота бўлганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ–июн ойларида 373 389 та тирик туғилиш қайд этилди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Қўмита маълумотларига кўра, туғилишлар оталарнинг ёш гуруҳлари бўйича ҳам таҳлил қилинган. Энг катта улуш 25–39 ёшдаги оталар ҳиссасига тўғри келган. Ушбу ёш тоифасида 309 182 та туғилиш қайд этилган.

25 ёшгача бўлган оталар бўйича кўрсаткич 34 526 нафарни ташкил қилган. 40–59 ёш тоифасидаги оталар билан боғлиқ туғилишлар сони 29 403 тага етган.

60–69 ёшдаги оталар кесимида 249 та ҳолат қайд этилган. 70 ёш ва ундан катта оталар бўйича эса 29 та туғилиш рўйхатга олинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар