Россияда авиакеросин нархи тарихий рекордни янгилади

Дунё1 дақиқа ўқиш406
Россияда авиакеросин нархи тарихий рекордни янгилади

Россияда авиация ёқилғиси нархи кескин ошиб, тарихий рекорд даражага етди. 20 августдаги савдолар якунида Санкт-Петербург халқаро товар-хомашё биржасида бир тонна авиакеросин 121 864 рублдан сотилди. Бу ҳақда The Insider хабар берди.

Бу кўрсаткич аввалги рекорддан анча юқори. Ёқилғи нархининг бундай кескин ошиши Россия ички бозорида авиакеросин таклифи чекланиб бораётгани билан изоҳланмоқда.

Биржадан ташқари бозорда ҳам нархлар юқориламоқда. Мутахассислар буни авиация ёқилғисига бўлган мавсумий талабнинг ортиши, айрим нефтни қайта ишлаш заводларидаги таъмирлаш ишлари ва етказиб бериш логистикасининг мураккаблашуви билан боғламоқда.

Россия ҳукумати ички бозорда ёқилғи таъминотини барқарорлаштириш мақсадида авиакеросин экспортини вақтинча чеклаган. Тегишли тақиқ 2 июндан кучга кирган ва 30 ноябргача амал қилади.

Аввалроқ авиакеросин нархи май ойида ҳам рекорд даражага кўтарилган эди. Ўша пайтда биржа котировкалари қарийб 97 минг рублга етган. Энди эса бу кўрсаткич 120 минг рублдан ошди.

Нархларнинг ўсишига жаҳон нефт бозоридаги вазият ҳам таъсир кўрсатмоқда. Яқин Шарқдаги қуролли можаро фонида нефт нархларининг кўтарилиши Россия бозоридаги авиаёқилғи қийматига ҳам босим қилган. Бундан ташқари, Россиядаги нефтни қайта ишлаш корхоналаридаги узилишлар ва уларга берилган зарбалар ёқилғи таклифига қўшимча босим яратган.

Шу билан бирга, Россия Транспорт вазирлиги июн ойида мамлакатда авиакеросин тақчиллиги мавжуд эмаслигини билдирган эди. Бироқ биржадаги янги рекорд нархлар ички авиация бозори учун ёқилғи масаласи долзарблигича қолаётганини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?