Швецияда мактабга қилич билан бостириб кирган эркак отиб ўлдирилди

1 дақиқа ўқиш320
Швецияда мактабга қилич билан бостириб кирган эркак отиб ўлдирилди

Швециянинг Фагерста шаҳридаги мактабда қилич билан қуролланган эркак полиция томонидан отиб ўлдирилди. Ҳодиса 21 август куни содир бўлиб, ҳужум оқибатида бир неча киши жароҳат олган. Бу ҳақда Aftonbladet хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак мактаб биносига кириб, совуқ қурол билан одамларга ҳужум қилган. Уни қўлга олиш чоғида полиция ўқотар қурол ишлатган ва гумондор воқеа жойида ҳалок бўлган.

Швеция полицияси Фагерстада махсус операция ўтказилганини тасдиқлаган, бироқ тергов манфаатларини инобатга олиб ҳодисанинг айрим тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

Воқеадан сўнг шаҳардаги бир нечта мактаб ва жамоат бинолари вақтинча ёпилди. Ота-оналар фарзандлари билан боғланишга шошилгани сабабли ҳудудда қисқа муддатли саросима юзага келган. Расмийлар вазият тўлиқ назорат остида эканини маълум қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?