Қашқадарёлик жуфтлик 35 йил ўтиб никоҳини расмийлаштирди

Қарши шаҳрида яшовчи Равшанов Абдирашид ва Аҳмедова Раҳима 35 йил давомида бирга ҳаёт кечириб, 4 нафар фарзандни вояга етказди. Орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, улар никоҳларини қонуний тартибда расмийлаштиришни эндигина амалга оширди.
Абдирашид ака ва Раҳима опа йиллар давомида бир оила бўлиб, ҳаётнинг қувонч ва ташвишларини бирга енгиб келган. Фарзандларини вояга етказиб, оилавий ҳаётини давом эттирган жуфтлик муносабатларини расман мустаҳкамлашга қарор қилди.
Уларнинг никоҳини 35 йилдан сўнг расмийлаштиргани ўзига хос ва қувончли воқеа бўлди. Айниқса, бу сана Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасига тўғри келгани тадбирга янада рамзий мазмун бағишлади.
Шу тариқа, 35 йил бирга умр кечирган жуфтлик ҳаётидаги муҳим саҳифани яна бир бор “ҳа” деган сўз билан бошлади.






























Изоҳлар 0
…