21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Ҳеч шубҳасиз, халқнинг ўзлигини намоён этувчи қадриятларидан бири унинг миллий тилидир. Тил миллатнинг яшаши ва равнақ топишининг кафолати, керак бўлса асосий шарти ҳисобланади.

Зотан, бугунги таҳликали даврда ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил давлат ўз миллий манфаатларини таъминлаш мақсадида, аввало, ўз она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратиши табиий.

Бугун Бош прокуратура томонидан яқинлашиб келаётган 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан жойларда маънавий ва маърифий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек “Миллат она тили билан тирикдир!” ходимлар ўртасида турли танловларни ташкил этиш юзасидан Бош прокуратурада видеоконференцалоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош прокурорнинг “Миллат она тили билан тирикдир!” мавзусида танлов ўтказиш ҳақидаги буйруғи ижроси кўриб чиқилди.

Танлов 3 та йўналишда, хусусан, “тизимли – таҳлилий иш танлови”, “саводхонлик танлови”; “шеърият ва нотиқлик танлови” ўтказилади.

Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати масъул ходимлари ҳам ушбу учрашувда иштирок этиб, ходимлар томонидан ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва обрў-эътиборини янада ошириш мақсадида, ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида, жумладан, давлат бошқаруви, замонавий ва инновацион технологиялар, ҳарбий иш, тиббиёт ва бошқа соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришиш ҳамда давлат тилининг ахборот ва коммуникация технологиялари, хусусан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида муносиб ўрин эгаллаши лозимлиги ҳақида ўз фикрларини бериб ўтишди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар