Тошкентнинг 3 та туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг 3 та туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида айрим манзилларга иссиқ сув етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» компанияси маълум қилди.

Мирзо Улуғбек туманида иссиқ сув таъминоти 7–11 сентябрь кунлари «Уйғониш» маҳалласи, ТТЗ-2 мавзесининг айрим уйлари ҳамда 512- ва 80-сонли боғчаларда тўхтатилади.

Шайхонтоҳур туманида эса 7–9 сентябрь кунлари «Самарқанд дарвоза» маҳалласидаги Учлоғли кўчасининг 1-уйида иссиқ сув бўлмайди.

Шунингдек, 7–9 сентябрь кунлари Яшнобод туманидаги «Мовароуннаҳр» маҳалласи, Нукус кўчасида жойлашган қатор уйларда ҳам иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Гап 2, 2/1, 2/2, 4, 4/1, 6, 6/1, 6/2 ва 8-сонли уйлар ҳақида кетмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар