Энцо Мареска Эрлинг Ҳоландга нега дам берилиши кераклигини тушунтирди

Энцо Мареска Эрлинг Ҳоландга нега дам берилиши кераклигини тушунтирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг асосий ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг майдондаги юкламалари ва ўйин амалиёти борасидаги режалари билан бўлишди.

26 ёшли норвегиялик тўпурар янги мавсумда ҳозиргача ўтказилган 4 та учрашувнинг барчасини асосий таркибда бошлаб, рақиблар дарвозасига 3 та гол уришга эришди. Шанба, 5 сентябр куни айнан Ҳоланднинг ягона голи «шаҳарликлар»га «Ковентри» устидан муҳим ғалабани (1:0) тақдим этди. Бироқ «Манчестер Сити» устозининг таъкидлашича, ҳужумчи ҳар бир баҳсда тинимсиз майдонга туша олмайди.

«Биз Эрлингни ҳимоя қилишимиз зарур, сабаби мавсум жуда узоқ давом этади. Баъзи ўйинларда унга дам олиш имкониятини яратиб беришимиз керак бўлади», – дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтирди The Touchline нашри.

Олдинда манчестерликларни тиғиз тақвим кутмоқда: сешанба куни оқшомида жамоа УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-тури доирасида сафарда «Порту»га қарши майдонга тушади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар