Кредит қарзига бепарво муносабат - автотранспорт воситаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси АМИБ иш юритувида бўлган ижро иши доирасида қарздор Л.Книнг кредит мажбуриятлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Қарздорликни ундириш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатловга олинди.
Мазкур чора кредит қарздорлигини қоплаш, ундирувни таъминлаш ҳамда ижро ҳужжати талабларини амалда бажаришга қаратилган. Қарздорлик белгиланган тартибда бартараф этилмаган тақдирда, қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбурий ижро чоралари ҳам қўлланилиши мумкин.
Кредит — бу нафақат маблағ, балки ўз вақтида бажарилиши лозим бўлган молиявий мажбуриятдир. Шу боис фуқароларга кредит тўловларини ўз вақтида амалга ошириш ва қарздорликнинг ортиб кетишига йўл қўймаслик тавсия этилади.































Изоҳлар 0
…