Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган фуқаро аниқланди

Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган фуқаро аниқланди

Андижон вилоятида фуқаронинг Қирғизистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган 64 минг АҚШ долларини пайпоғига яширгани фош этилди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро Ўзбекистондан Қирғизистонга чиқиш мақсадида “Дўстлик” чегара божхона постининг “Чиқиш пиёда” йўналишидаги яшил йўлак орқали ҳаракатланган.

Бироқ божхона назорати ва шахсий кўрик давомида унинг декларацияда кўрсатилмаган хорижий валютани олиб чиқишга уринаётгани аниқланган.

Қизиғи, жами 64 минг АҚШ доллари фуқаронинг пайпоғи ичига яширилган бўлган. Божхона ходимларининг синчковлиги натижасида аниқланган маблағ белгиланган тартибда вақтинча сақловга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар