Қарздорларга тегишли гаровдаги автоуловлар топилиб, хатловга олинди

Қарздорларга тегишли гаровдаги автоуловлар топилиб, хатловга олинди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси АМИБ иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари доирасида қарздорлар B.N. ва A.K.га тегишли автотранспорт воситаларини аниқлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида ҳар икки қарздорга тегишли бўлган жами 2 та автотранспорт воситаси аниқланди. Аниқланган автотранспорт воситалари белгиланган тартибда хатловга олинди.

Ушбу чоралар ижро ҳужжатлари талабларини таъминлаш ва қарздорликни ундириш мақсадида амалга оширилди. Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар