Кредит қарзи ортидан автомашина жарима майдонига қўйилди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган ижро иши доирасида қарздорнинг кредит мажбуриятини бажариши таъминланиши юзасидан қонуний чоралар кўрилди.
Ижро ҳужжати талаблари асосида қарздорликни ундириш мақсадида қарздорга тегишли автомашина аниқланиб, белгиланган тартибда хатловга олинди.
Шундан сўнг автомашина сақловга қабул қилиниб, жарима майдонига жойлаштирилди. Бу чора кредит қарздорлигини ундириш жараёнида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилди.
Кредит мажбуриятини ўз вақтида бажариш нафақат ортиқча харажатлар, балки мол-мулкка нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилишининг ҳам олдини олади.































Изоҳлар 0
…