Оилавий муносабатлар тикланди: яна бир оила яраштирилди

Мажбурий ижро бюросининг Зарбдор туман бўлими томонидан фуқароларнинг оилавий муаммоларини бартараф этиш, оилаларни сақлаб қолиш ва ижро ҳужжатлари бўйича юзага келган масалаларни қонуний ҳал этиш борасида тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, бўлим иш юритувида бўлган ижро ҳужжати доирасида олиб борилган тушунтириш ва профилактик ишлар натижасида низоли оила яраштирилди. Томонлар ўзаро келишувга эришиб, оилавий муносабатларини тиклашга қарор қилишди.
Оилавий келишувга эришилганлиги муносабати билан ижро ҳужжати бўйича иш юритуви белгиланган тартибда тамомланди. Бу каби ишлар оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш ҳамда жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…