Жиззах Autocon рейд тадбирлари давом этмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Autocon тадбири изчил давом эттирилмоқда.
Тадбир давомида ижро ҳужжатлари бўйича қидирувда бўлган ҳамда турли мажбуриятлар юзасидан қарздорлиги мавжуд шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Аниқланган автотранспорт воситалари белгиланган тартибда хатловга олиниб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонларига жойлаштирилмоқда. Бу орқали ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ва мавжуд қарздорликларни ундиришга қаратилган амалий чоралар кўрилмоқда.
Autocon тадбири доирасида Мажбурий ижро бюроси ва ЙҲХБ ходимларининг ҳамкорлигида назорат тадбирлари давом эттирилиб, қидирувдаги ва қарздорлик билан боғлиқ автотранспорт воситаларини аниқлаш бўйича ишлар кучайтирилмоқда.































Изоҳлар 0
…