Мактаб ўқувчилари учун "кузги таътил" санаси маълум қилинди

Мактаб ўқувчилари учун "кузги таътил" санаси маълум қилинди

Ўзбекистон мактабларида 2026 йилги кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 6 календарь кун давом этиб, 9 ноябрь куни якунланади. Ўқувчилар 10 ноябрь кунидан бошлаб дарсларга қайтишади.

Таътил муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом»да белгиланган.

Мазкур низомга мувофиқ, ўқув йили давомидаги таътиллар қуйидаги муддатларда ўтказилади:

  • кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

  • қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

  • баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

  • ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан, бундай синов ўтказилмайдиган синфларда эса ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан бошлаб 1 сентябргача.

Шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар