Бухорода 1 500 дан ортиқ қалбаки банкнота ва марихуана топилди

Бухорода 1 500 дан ортиқ қалбаки банкнота ва марихуана топилди

Бухоро вилояти Вобкент туманида қалбаки банкноталар тайёрлаш ва гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний сақлаш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тинтув чоғида маҳаллий фуқаронинг ёнидан 2 000 сўмлик 1 500 дан зиёд қалбаки купюра топилган. Шунингдек, пулларни босиб чиқаришда ишлатилган бўлиши мумкин бўлган Epson русумли рангли принтер ҳам аниқланган.

Текширув давомида гумонланувчига алоқадор ҳудуддан еттита каннабис ўсимлиги ҳамда 284,71 грамм марихуана ҳам топилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши очилган. Айни пайтда масъул органлар томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар