Тошкент яқинида зилзила содир бўлди

31 июль куни соат 16:13 да Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудида 2,8 магнитудали зилзила қайд этилди. Ер силкиниши пойтахт ва унга туташ айрим ҳудудларда ҳам сезилгани маълум қилинди.
Расмий маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳридан тахминан 11 километр шимоли-ғарбий йўналишда, Зангиота тумани ҳудудида жойлашган. Ер ости силкинишининг ўчоғи эса 5 километр чуқурликда қайд этилган.
Мутахассислар билдиришича, зилзила Тошкент шаҳри ҳамда атрофдаги бир қатор туманларда турли даражада ҳис этилди. Жумладан:
Учтепа тумани — 3 балл;
Шайхонтоҳур тумани — 2–3 балл;
Чилонзор тумани — 2–3 балл;
Олмазор тумани — 2 балл;
Зангиота тумани — 2 балл;
Тошкент шаҳри — 2 балл;
Яккасарой тумани — 2 балл;
Сергели тумани — 2 балл;
Миробод тумани — 2 балл;
Юнусобод тумани — 2 балл.
Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида расмий маълумотлар келтирилмаган. Ваколатли идоралар вазиятни назорат қилиб бораётганини маълум қилди.






























Изоҳлар 0
…