Юнусободда жанжаллашган ўқувчиларнинг ота-оналарига чора кўрилди

Юнусободда жанжаллашган ўқувчиларнинг ота-оналарига чора кўрилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал юз берди. Ҳолат юзасидан вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 7 сентябрь куни соат 13:20 ларда ўқувчилар дарсдан сўнг уйларига қайтаётган вақтда “Шоштепа” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган.

Қайд этилишича, 2009 йилда туғилган уч нафар ва 2011 йилда туғилган бир нафар ўқувчи ўзаро тортишиб қолган. Жанжал вақтида жамоат тартиби бузилган. Воқеа жойида бўлган бошқа ўқувчилар аралашиб, вазиятни тинчлантирган ва жанжалнинг янада жиддий тус олишига йўл қўймаган.

Ҳолат юзасидан ўқувчилар таҳсил олаётган мактабда улар, ота-оналари ҳамда мактаб раҳбарияти иштирокида муҳокама ўтказилган. Тадбирда туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Маҳкам Вафоев ҳам қатнашган.

Муҳокама якунларига кўра, жамоат тартибини бузган вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси — болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар