15:36 / 15.08.2017
6 198

Нью-Йоркда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқаросини полиция ва кўнгиллилар қидирмоқда

Нью-Йоркда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқаросини полиция ва кўнгиллилар қидирмоқда
Нью-Йоркда 3 август куни АҚШга ўз қариндошларини кўргани борган ўзбекистонлик эркак бедарак йўқолди, деб ёзади «1news.uz».
1958 йилда туғилган Аҳмедов Собиржон Огайо штатида истиқомат қиладиган қариндошлариникига бориш учун Тошкентдан Нью-Йоркка учган. Аҳмедовнинг қизи илтимоси билан аэрпортда уни таксичи кутиб олиб, Чайна-Таундаги автобус бекатига олиб борган, у ердан эркак автобусда Огайо штатига етиб олиши керак эди, деб ёзади Daryo.uz.

Аҳмедов бекатда чипта сотиб олгач, таксичи кетган, у эса бекатда Огайога отланган яна бир ўзбекистонлик билан бирга қолган. Аммо бироз вақтдан сўнг Аҳмедов Собир айланиб келиш учун автобус бекатидан Канал-стритга қараб йўл олган ва қайтиб келмаган.
Бу ҳақда Огайога отланган ўзбекистонлик эркак хабар берган.

Forum Daily маълумотларига кўра, Аҳмедов Собир Нью-Йоркда расман қидирувга берилган, полиция уни қидиришда давом этмоқда.
Яқинда ўзбекистонликлардан иборат бир гуруҳ кўнгиллилар Аҳмедов йўқолган жойни яхшироқ ўрганиш мақсадида Чайна-Таунга борди; улар шунингдек унинг йўқолгани ҳақидаги эълонларни осиб чиқди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нью-Йоркда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқаросини полиция ва кўнгиллилар қидирмоқда