АҚШ осмонида учувчилар радарда кўринмаган сирли жисмни пайқади

Дунё1 дақиқа ўқиш267
АҚШ осмонида учувчилар радарда кўринмаган сирли жисмни пайқади

АҚШнинг Огайо штати осмонида учувчиларни ҳайратга солган ҳодиса кузатилди. Самолёт экипажи катта тезликда ҳаракатланаётган, кумушранг капсулага ўхшаш номаълум жисмни кўрганини маълум қилди.

Ҳодиса 16 август куни содир бўлган. Маълум қилинишича, самолёт тахминан 12,5 километр баландликда парвоз қилаётган вақтда учувчилар унинг юқорироғида ҳаракатланаётган ғалати объектга кўзи тушган.

Экипажнинг таъкидлашича, жисмнинг узунлиги тахминан 10 метр бўлган. Энг қизиғи, у самолёт радарлари ҳамда тўқнашув хавфидан огоҳлантирувчи тизимда акс этмаган.

Мазкур ҳолат бўйича текширув олиб борган NUFORC (Номаълум учар объектларни ўрганиш маркази) 26 октябрь куни ўз хулосаларини эълон қилди.

Бироқ кузатилган жисмнинг аслида нима экани ҳозиргача аниқланмаган. Шунингдек, унинг ўзга сайёраликлар ёки номаълум учиш аппаратлари билан боғлиқ эканига ҳеч қандай далил келтирилмаган.

Шу тариқа, Огайо осмонидаги сирли ҳодиса ҳозирча жавобсиз қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?