Бирорта ҳам жарима ёзолмаган робот полициячи ишдан олинди

1 дақиқа ўқиш176
Бирорта ҳам жарима ёзолмаган робот полициячи ишдан олинди

АҚШда қизиқарли ҳолат кузатилди — 10 ой давомида бирорта ҳам ҳуқуқбузарликни қайд этмаган робот полициячи хизматдан четлатилди.

DubBot номли ушбу робот Огаё штатининг Дублин шаҳрида автотураргоҳлар ҳудудида патруллик қилган. Унинг асосий вазифаси қоидабузарликларни аниқлаш, шубҳали вазиятларни қайд этиш ва хавфсизликни назорат қилишдан иборат эди.

Бироқ деярли бир йилга яқин фаолияти давомида робот бирорта ҳам қоидабузарликни аниқламаган. Натижада шаҳар маъмурияти лойиҳа самарадорлигини паст деб баҳолаб, уни хизматдан олиб ташлашга қарор қилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, робот техник жиҳатдан тўғри ишлаган, аммо амалий фойда бермаган. Ушбу лойиҳа учун қарийб 67 минг доллар сарфланган.

Қизиғи шундаки, бу DubBot билан боғлиқ биринчи муваффақиятсизлик эмас. 2024 йилда Нью-Йоркда ҳам айнан шу турдаги робот зинадан кўтарила олмагани сабабли хизматдан четлатилган эди.

Мазкур ҳолат сунъий интеллект ва робот технологияларининг реал ҳаётдаги самарадорлиги ҳали ҳам синов босқичида эканини яна бир бор кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?