АҚШда футболчи ўлимига сабаб бўлган ЙТҲдан кейин ўзбекистонлик ҳайдовчи озод қилинди

1 дақиқа ўқиш5.5K
АҚШда футболчи ўлимига сабаб бўлган ЙТҲдан кейин ўзбекистонлик ҳайдовчи озод қилинди

АҚШда коллеж футболчиси Тобиас Форсайт ўлимига сабаб бўлган ЙТҲдан кейин ўзбекистонлик ҳайдовчи Беҳзод Асраров гаровсиз озод этилди. Суд унга электрон кузатув мосламасини тақиш шартини қўйган.

Ҳалокат 5 июль куни Огайо штатида юз берган. Асраров бошқарган юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашган. Натижада 21 ёшли Тобиас Форсайт ҳаётдан кўз юмган.

Маълум бўлишича, 42 ёшли Беҳзод Асраров 2024 йилда Green Card дастури орқали АҚШга борган. У юк машинасини ҳайдаш учун CDL гувоҳномасига эга бўлган. ЙТҲдан кейин патруль ходимлари билан тил муаммоси сабаб Google Translate орқали гаплашган.

Ҳодисадан сўнг у видеорегистраторни чўнтагига яширгани айтилмоқда. Шу ҳолат бўйича унга ашёвий далилларни яшириш ёки йўқ қилишга уриниш айблови қўйилган.

10 июль куни ўтган суд мажлисида Асраров таржимон ёрдамида қатнашди. Суд уни гаров талаб қилмасдан, электрон кузатув остида қўйиб юборишга қарор қилди.

Тергов ҳали якунланмаган. Унинг натижаларига кўра, ҳайдовчига нисбатан қўшимча айбловлар илгари сурилиши эҳтимоли бор.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?