Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчисини сайлашга бағишланган йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
Институт ректори Ў.Умрзоқов, Ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Ш.Олимов ва бошқалар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур тузилма эртамиз давомчиларининг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч ҳиссини қарор топтиришда беқиёс аҳамият касб этишини таъкидлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 июлдаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мамлакатимиз қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Институтнинг иқтисодиёт ва менежмент факультети тўртинчи босқич талабаси Акмал Бердимуродов Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси этиб сайланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...