13:00 / 13.12.2017
6 593

“Тозалаш-Антитеррор”: Тошкентда “дорифурушлар” ушланди

“Тозалаш-Антитеррор”: Тошкентда “дорифурушлар” ушланди
2017 йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Учтепа туманлари ҳудудларида “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилди.

Мазкур ўтказилган тадбир давомида дори воситаларини сақлаб келаётган қуйидаги шахслар аниқланди.

Жумладан:

- 1996 йилда Ю.А. ушланиб, унинг ёнидан 39 дона конвалютада бўлган жами 390 дона “трамадол” дори воситаси расмийлаштириб олинган.

- 1987 йилда туғилган Ю.Б. ушланиб, унинг ёнидан 12 дона конвалютада бўлган жами 117 дона “трамадол” дориси расмийлаштириб олинган.

- 1997 йилда туғилган Х.Н. ушланиб, унинг ёнидан 29 дона конвалютада бўлган жами 283 дона “трамадол” дориси расмийлаштириб олинган.

- 2002 йилда туғилган М.С. ушланиб, унинг ёнидан 38 дона конвалютада бўлган жами 378 дона “трамадол” дориси расмийлаштириб олинган.

- 1992 йилда туғилган Т.Н. ушланиб, унинг ёнидан 50 дона конвалютада бўлган жами 500 дона “трамадол” дориси, 1 дона конвалютада бўлган жами 7 дона “лирика” дориси расмийлаштириб олинган.

- 1990 йилда туғилган Б.Д. ушланиб, унинг ёнидан 4 дона конвалютада бўлган жами 35 дона “трамадол” дориси расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Тозалаш-Антитеррор”: Тошкентда “дорифурушлар” ушланди