13:02 / 26.01.2018
8 397

Динозаврларнинг асл Ватани Ўзбекистон эканлиги маълум бўлди

Динозаврларнинг асл Ватани Ўзбекистон эканлиги маълум бўлди
Бундан 90 миллион йил аввал сайёрамизда яшаган йиртқич динозавр илк бор Жанубий Америкада эмас, балки Марказий Осиёда пайдо бўлган экан.

Россия Фанлар академиясининг Зоология институти палеонтологлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар якунида шундай хулосага келинди.

“Халқ сўзи” нашри хабарига кўра, Ўзбекистонда топилган альваресзаврид деб номланувчи судралиб юрувчи қолдиқлари нафақат Аргентинада ковлаб олинган шу турдаги ҳайвон суяклари каби қадимий, балки эволюцион жиҳатдан кўпроқ ривожланган ҳамдир.

Аниқланишича, Ўзбекистонда топилган динозавр панжалари мукаммалроқ жойлашган. Унинг оёқлари тез югуришга яхшироқ мослашган. “Шундан келиб чиқадики, бу турдаги ҳайвонлар Осиёда юзага келган, унинг маълум бир авлоди эса Жанубий Америкага кириб борган”, — дейди РФА Зоология институти лаборатория мудири Александр Аверьянов.

У яна “сариқ қитъа”да океан ортидагига нисбатан альваресзавридларнинг турлари кўпроқ учраганини қайд этиб ўтди. Мазкур топилма олимларга материклар ҳаракатини ўрганиш учун ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда ушбу динозавр қолдиқлари 1997-2006 йилларда олиб борилган экспедиция пайтида қўлга киритилган эди.

Маълумот учун, альваресзавридлар бўйи икки метрдан ошмаган, икки оёқли, узун думли жонзотлар бўлиб, ҳашаротлар личинкалари билан озиқланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Динозаврларнинг асл Ватани Ўзбекистон эканлиги маълум бўлди