
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбарининг матбуот хизматида шу ҳақида хабар берилди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда пойтахтимизда саноат ва кичик бизнесни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш, муҳандислик коммуникация тармоқларини яхшилаш бўйича долзарб чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, 1 июнь куни Ўзбекистон президенти Чилонзор тумани Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида бунёд этилаётган йўл ўтказгични кўздан кечирди. Шунингдек Чилонзор туманидаги Тирсакобод маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бундан ташқари, шу туманнинг Хирмонтепа маҳалласи фаоллари билан учрашиб, мулоқот қилди.
Президент Шавкат МирзиёевТошкент шаҳриТуманлар ҳокимлариМутасадди раҳбарларЙиғилиш ўтказилдиСаноат ривожлантиришАҳоли бандлигиКоммуникация тармоқлариОбодонлаштириш ишлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар