23:39 / 24.10.2018
4 309

Бухорода тонна-тонна пахтани қўшиб ёзган мутасаддилар фош этилди

Бухорода тонна-тонна пахтани қўшиб ёзган мутасаддилар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Ромитан туман бўлими ходимлари томонидан Инспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, Шофиркон туманидаги “А” фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси Т.Қ. фермер хўжалиги мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тиркама оғирлигини сунъий равишда ошириб, ҳақиқатда топширилмаган 1,6 млн. сўмлик 460 кг. пахтанинг ортиқча ҳисоблаб ёзилишига эришган.

Шунингдек, тадбирда “А” фермер хўжалиги мансабдор шахслари тиркама оғирлигини сунъий равишда ошириш йўли билан 2018 йилги пахта ҳосилидан аслида топширилмаган жами 21,4 млн. сўмлик 4236 кг. пахта хом ашёсини “Шофиркон пахта тозалаш” АЖ балансига ноқонуний ўтказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан “А” фермер хўжалиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода тонна-тонна пахтани қўшиб ёзган мутасаддилар фош этилди