Ўзбекистон Адлия вазирлиги аёлларнинг касб танлаш имкониятлари кенгайтирилиши зарурлиги ҳақида баёнот билан чиқди.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда амалда бўлиб турган айрим қонун ҳужжатларида аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини чекланиш ҳолатини кўриш мумкин.
Масалан, аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати билан жами 400 га яқин касбларда аёлларнинг ишлаши тақиқланган.
"Таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур ҳужжатнинг қабул қилинганига 18 йилдан ошди. Техника тараққиёти туфайли бундан 15-20 йиллар аввал аёллар ишлатиши қийин бўлган айрим техник ускуналар ҳозирда аёллар ҳам бемалол ишлата оладиган даражага етди", - дейилади хабарда.
Масалан, мазкур ҳужжатга кўра аёлларнинг йўловчилар сони 14 та дан кўп сиғимли автобусларнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаши тақиқланади. Вазирлик ушбу транспорт воситасини бошқариш учун жуда катта жисмоний куч талаб қилинмаслигини қўшимча қлиган.
Шу сабабли ҳам аёллар ҳуқуқларини чекланишини олдини олиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан мазкур ҳужжат манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда қайта кўриб чиқилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади