Чорвоқда чўкиб кетган оила аъзоларидан бирининг жасади топилди

Чорвоқда чўкиб кетган оила аъзоларидан бирининг жасади топилди

2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетган эди. Улар катерда сайр қилиш вақтида чўмилиш тақиқланган ҳудудда ҳимоя нимчаларисиз сувга тушган.

Маълум қилинишича, сувда оила аъзоларидан бирининг оёғи тортишиб, у чўка бошлаган. Уни қутқариш учун аввал отаси, кейин иккинчи ўғли сувга тушган. Натижада учаласи ҳам сувга ғарқ бўлган. Катер ҳайдовчиси ҳам уларни қутқаришга уринган, аммо бунинг имкони бўлмаган. Ҳодиса пайтида катерда аёл ва уларнинг синглиси ҳам бўлган.

Ҳодиса жойига ФВВ ғаввос-қутқарувчилари жалб қилиниб, кенг кўламли қидирув ишлари бошланган. Сув омборининг чуқурлиги ва қидирув ҳудудининг катталиги ишларни мураккаблаштирган. Қидирувга Сирдарё ва Жиззах вилоятларидан ҳам қўшимча кучлар жалб этилган.

Қидирув ишлари давомида бугун соат 13:02 да сувга чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар