Қидирувдаги “Volkswagen” автомашинаси топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди

Қидирувдаги “Volkswagen” автомашинаси топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси Қидирув бўлими томонидан ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида қидирув тадбирлари амалга оширилди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 1 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган фуқаронинг қидирувдаги “Volkswagen” русумли автомашинаси аниқланиб, белгиланган тартибда ушланди ҳамда жарима майдонига жойлаштирилди.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликнинг умумий миқдори 169.449,0 минг сўмни ташкил этади. Ҳозирда автомашинани белгиланган тартибда аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатларида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида ва ихтиёрий равишда бажариш зарурлиги эслатиб ўтилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар