Бош прокуратура Украина ўзбек журналистини беришдан бош тортганини изоҳлади

  • 9-11-2018, 05:01
  • 908
  • Жамият
  • Бош прокуратура Украина ўзбек журналистини беришдан бош тортганини изоҳлади
    Ўзбекистон Бош прокуратураси Украина Бош прокуратурасига фирибгарлик ва порахўрликда айбланаётган журналист Нарзулло Охунжоновни бериш тўғрисидаги сўровни юборди, бироқ рад жавобини олди, дея хабар қилди «Газета.uz» Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб.

    Рад этиш тўғрисидаги қарор айбланувчи қочоқ мақомига эга эканлиги муносабати билан қабул қилинди, дейилади украин прокуратураси қарорида. Унинг нусхасини Amnesty International Ukraine директори Оксана Пакалчук Facebook саҳифасида эълон қилди.

    Назрулло Абдуллажонович Охунжонов (1966 й. т.) 2013 йили ишдан бўшатилгунга қадар саккиз йил давомида Миллий телерадиокомпаниянинг таҳлилий, сиёсий-ҳуқуқий студияси бошлиғи лавозимида ишлаган. Худди шу йили унинг мамлакатни тарк этишига, унинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни кузатгани сабаб бўлган.

    Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ИИБ тергов бўлими журналистга нисбатан жиноий иш бўйича тергов ҳаракатларини олиб борган. Маҳкамага тақдим этилган маълумотларга кўра, Нарзулло Охунжонов 2009 йилнинг июль август ойларида У.Н.дан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБдаги иши бўйича вужудга келган муаммоларни ижобий томонга ҳал этиб бериш таклифи билан 2000 доллар олган.

    «Айбланувчи бу муддат давомида адвокат Т.К.дан журналистик фаолият йўли билан А.М. ва Р.К.га нисбатан жиноий иш якунларини ижобий томонга ҳал этишда кўмаклашиш таклифи билан 2000 доллар олган», — дея қайд этди Бош прокурор.

    2013 йил 30 октябрь куни Нарзулло Охунжонов Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича айбдор сифатида жалб қилинган. Муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат кўринишидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, иш жиноий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига юборилган.

    Суднинг 2014 йил 9 январдаги қарори билан айбланувчига қидирув эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланди.

    2017 йил 20 сентябрь куни журналист Ўзбекистон Бош прокуратураси уни жиноий жавобгарликка тортиш учун берилиши тўғрисидаги сўров юборилгани муносабати билан Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланди.

    » » Бош прокуратура Украина ўзбек журналистини беришдан бош тортганини изоҳлади