Ўтган ҳафтада Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовнинг хонадонига ўғри тушган.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, воқеа 5 декабрь куни содир бўлган, ўғрилар уйдан катта миқдордаги маблағларни олиб чиқиб кетишган.
Бош прокуратуратура матбуот хизматининг Kun.uz мухбирига хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИБ ФМБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтга келиб, ўғриликда гумонланган 3 киши қўлга олинган.
«Тергов-тезкор тадбирлар натижасида 07.12.2018 йил М.М., Қ.Г. ва Г.Р. ушланиб, ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида М.М.нинг хонадонидан ўғирланган ашёлар олинган.
М.М., Қ.Г. ва Г.Р. 09.12.2018 йил жиноят иши юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги чораси қўлланган», дейилади прокуратура хабарида.
Хабарда қайд этилишича, жабрланувчи Чилонзор тумани ҳокимининг турмуш ўртоғи ҳисобланади. Прокуратура ўғирланган пуллар миқдорига аниқлик киритмаган.
Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълумот учун, Сарвар Махаметов шу йилнинг октябридан буён Чилонзор тумани ҳокими ҳисобланади. У 2010-2016 йилларда Бектемир тумани ҳокими, 2016-2018 йилларда Яккасарой тумани ҳокими сифатида ҳам ишлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?